«пора бериш» тегли мақолалар


3 нафар прокуратура ходими пора ва фирибгарликда гумонланиб ушланди
7 ноябр 2023, 11:40

3 нафар прокуратура ходими пора ва фирибгарликда гумонланиб ушланди

ДХХ Андижонда гумонланувчига ёрдам бериш эвазига $5 минг олган терговчи ва бунга кўрсатма берган прокурор ўринбосарини ушлаганини маълум қилди. Самарқандда эса прокурор ёрдамчиси айбланувчини қамоқдан чиқариш учун 3 минг доллар сўрагани айтилмоқда.

Фарғонада табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси пора билан ушланди
13 июн 2023, 10:40

Фарғонада табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси пора билан ушланди

Данғара туманида табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси пора билан ушланди. Унинг тақиқланган ҳудудда пневматик қурол билан ов қилган фуқарога қуролини қайтариб бериш эвазига 1 млн сўм олгани айтилмоқда.

Оҳангаронда бир гуруҳ шахслар 16 гектар ерни $1,4 млн эвазига сотишда гумонланмоқда
14 октябр 2022, 10:21

Оҳангаронда бир гуруҳ шахслар 16 гектар ерни $1,4 млн эвазига сотишда гумонланмоқда

Тошкент вилоятида уч нафар шахс тадбиркорга «Ангрен» ЭИЗ ҳудудидан 16 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига $1,4 млн сўраган. Улар келишилган суммадан $300 мингни олаётганда ушланди. Гумонланувчиларга ҳолат бўйича тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Туғуруқхонага $1400 эвазига ишга киритиб қўйишга уринган мансабдор қўлга тушди
23 июн 2022, 14:23

Туғуруқхонага $1400 эвазига ишга киритиб қўйишга уринган мансабдор қўлга тушди

РШТТЁИМ Самарқанд филиали директорининг ўринбосари фуқарони туғуруқхонага ҳамшира лавозимига ишга киритиб қўйишга уринганликда гумонланмоқда. У бунинг эвазига 1400 долларни олган вақтида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тадбиркорга 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
19 апрель 2022, 09:47

Тадбиркорга 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Яшнобод туманида икки фуқаро тадбиркорга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали банкдан 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб беришга ваъда қилиб, бунинг эвазига 100 минг доллар устама пули сўраганликда гумон қилинмоқда. Улар 55 минг долларни олган вақтида ушланди.

Самарқандда фуқаро давлат захирасидаги 80 сотих ерни $22 мингга сотишга урингани айтилмоқда
13 апрель 2022, 12:16

Самарқандда фуқаро давлат захирасидаги 80 сотих ерни $22 мингга сотишга урингани айтилмоқда

Жомбой туманида фуқаро давлат захирасидаги 80 сотих ерни танишлари орқали бошқа фуқарога расмийлаштириб беришига ишонтиргани ва бунинг эвазига 22 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда. У олдиндан 11 минг долларни олганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ушланди.

Миллий гвардияга ишга ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди
28 феврал 2022, 15:33

Миллий гвардияга ишга ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди

Андижонда уч нафар шахс Тошкентдаги танишлари орқали фуқарони Миллий гвардия тизимига ишга, бошқа бир фуқарони эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 32 минг доллар олганида ушлангани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда фермер 1 гектар ерни 20 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда
3 феврал 2022, 10:58

Самарқандда фермер 1 гектар ерни 20 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда

Самарқанд туманида фермер ўзига қарашли хўжаликнинг суғориладиган еридан 1 гектарини фуқарога иссиқхона қуриш учун сотиш ва ҳужжатларни тайёрлаб беришни келишиб олгани айтилмоқда. Бунинг эвазига у 20 минг доллар олган вақтида ушланган. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Асака тумани ҳокимлиги масъул ходими $8 минг пора билан қўлга тушди
2 феврал 2022, 17:10

Асака тумани ҳокимлиги масъул ходими $8 минг пора билан қўлга тушди

Асака туман ҳокимлиги масъул ходими иссиқхона қуриш учун 30 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига фуқародан 15 минг доллар сўрагани айтилмоқда. У шундан 8 минг долларни олаётган вақтида ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
21 январ 2022, 16:16

Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Боғот туманида икки фуқаро тадбиркордан 10 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 45 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Ушбу пуллардан 15 минг долларини олган вақтида эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Янгийўлда Қирғизистонга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаролар ушланди
13 январ 2022, 12:45

Янгийўлда Қирғизистонга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаролар ушланди

Янгийўлда фуқарони Қирғизистоннинг Ўш давлат университетига киритиб қўйиш учун 10 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди. Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.

Самарқандда акасининг ишини «ижобий ҳал қилиш» учун ИИБ ходимига $5 минг бермоқчи бўлган шахс ушланди
2 август 2021, 18:06

Самарқандда акасининг ишини «ижобий ҳал қилиш» учун ИИБ ходимига $5 минг бермоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда ПЦР-тести натижасини сохталаштириб сотаётган шахс қўлга олинди. Унинг укаси «ҳолатни расмийлаштирмаслик ва ишни ижобий томонга ҳал қилиб бериш» учун ИИБ ходимига 5 минг доллар бермоқчи бўлганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг